Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Марказий божхона лабораториясида ўқув семинари бўлиб ўтди
842
Давлат божхона қўмитаси Марказий божхона лабораторияси томонидан ўтказилаётган экспертиза ишончлилигини таъминлаш ва ходимларнинг билимларини ошириш мақсадида мунтазам тарзда ўқув курслари ўтказилиб келинмоқда.
Марказий божхона лабораториясида ўқув семинари бўлиб ўтди

Навбатдаги ўқув курси жорий йилнинг 28-март 1-апрел кунлари “ISO /IEC 17025:2017 асосида лаборатория компетентлигини баҳолаш” мавзусида “Triple Point Еngineering” мутахассислари томонидан ўтказилди.

Ушбу ўқув курсида Марказий божхона лабораториясининг 10 нафар ходимлари иштирок этиб, лабораторияда амалга ошириладиган тадқиқотлар холислигини таъминлаш, уларнинг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари йиғилишда “ISO /IEC 17025:2017” стандартининг мазмун-моҳияти ва қўлланилиши, верификациялаш ва валидациялаш усуллари кўрсатилди. Шу билан бирга, лабораторияда фаолият олиб бораётган ходимларга тадқиқотлардаги ноаниқликлар ва уларни ҳисоблаш формулалари тушунтирилди. Машғулотлар амалий мисоллар ва масалалар қўлланилган ҳолда қизғин ўтказилди.

Ўтказилган ўқув курси якунида Марказий божхона лабораторияси ходимларига сертификатлар топширилди.

1.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг