Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Марказий Осиё давлатлари чегара ва божхона хизматларида таълим жараёнини такомиллаштириш учун янги платформа
7658
29-31 март кунлари Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (БОМКА) Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) чегарачилар коллежи билан ҳамкорликда Марказий Осиё давлатлари чегара ва божхона идоралари ўқув муассасалари раҳбарлари консорциумининг минтақавий семинарини ўтказди.
Марказий Осиё давлатлари чегара ва божхона хизматларида таълим жараёнини такомиллаштириш учун янги платформа

Тадбирда ўқув муассасаларининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш ва таълим фаолияти, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари чегара ва божхона хизматларининг таълим жараёнидаги инновация ва ўзгаришлар ҳақида маълумот алмашиш учун платформа тақдим этилди.

Марказий Осиё таълим муассасалари раҳбарлари консорциуми йиллик учрашувлар форматида фаолият юритиши ва минтақавий даражада самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ўзаро алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириши кутилмоқда. Семинарда, шунингдек, ўқув жараёнидаги илғор тажрибалар, жумладан, тренерлар алмашинувини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Йиллик ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда ўқитиш мавзулари ва форматлари, жумладан масофавий таълим, жойларда ўқитиш фаолияти ва ўқув ташрифлари кўрсатилган.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган Марказий Осиёда чегараларни бошқариш бўйича кўмак дастури (БОМКА) трансчегаравий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва Марказий Осиёнинг чегарадош ҳудудларида яшовчи аҳоли турмуш шароитини яхшилаш орқали минтақада барқарор иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш ва шу аснода минтақада хавфсизлик ва барқарорликни оширишга қаратилган. БОМКA дастурини амалга ошириш 2003 йилда бошланган ва шундан буён Дастур чегараларни интеграциялашган бошқариш концепциясини қўллаш орқали чегара назорати идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, чегара назоратини халқаро тажрибалар ва Европа Иттифоқи стандартларига мувофиқлаштиришда етакчи аҳамиятга эга бўлиб келмоқда.

2021 йилнинг апрель ойида бошланган БОМКА дастурининг 10 босқичи тўрт йўналишни қамраб олган: чегара идораларини институционал ривожлантириш, қонун бузилиши ҳолларини аниқлаш бўйича салоҳиятни ошириш, савдони осонлаштириш ҳамда трансчегаравий ҳамкорликни такомиллаштиришга кўмак бериш. Минтақадаги энг йирик ташаббуслардан бири ҳисобланадиган Дастурнинг умумий бюджети 21,65 миллион еврони ташкил этади ва амалга ошириш муддати 4,5 йил бўлиб, у Европа Иттифоқининг Ҳамкорлар консорциуми ҳамда Миграция сиёсатини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади. Европа Иттифоқи аъзолари орасидан танлаб олинган Ҳамкорлар консорциуми Латвия Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш хизмати томонидан бошқарилади. 

1.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг