Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг иш бермади
770
Турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Найранг иш бермади

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари билан маркаланмаган умумий қиймати 124 659 000 сўмлик жами 480 дона алкоголли ичимликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.03.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг