Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгиликлар
Бухорода “Аgro business Bukhara”халқаро бизнес форуми Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

Жорий йилнинг 10-11 сентябрь куниларида Бухорода “Agro Business Bukhara” халқаро бизнес форумига старт берилди. Унда дунёнинг 18 мамлакатидан келган 120 дан ортиқ етакчи хорижий компания вакиллари иштирок этяптилар.

10.09.2018

Сурхондарёда маиший техника буюмларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди Тезкор хабарлар

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, белгиланган меъёрлар доирасида жисмоний шахслар қўшни давлатлардан маиший техника буюмларини, у жумладан телевизорларни божхона тўловларини тўламай, 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтишга рухсат этилган.

10.09.2018

Божхоначилар ҳовлисида гиёҳванд ўсимликлар ўстираётган шахсни фош қилишди Тезкор хабарлар

Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан хуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар қаторида давлат божхона хизмати органлари зиммасига бир қатор мухим вазифалар юклатилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига гиёхванд моддаларнинг ноқонуний кириб келишининг олдини олиш ёхуд мамлакат ҳудудида ноқонуний айланиши ва савдосига қарши курашиш шулар жумласидандир.

10.09.2018

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган мавзуга муносабат билдиради Маъруза ва чиқишлар

Яқинда Телеграмм ижтимоий тармоғидаги “Журнализд”, “Davletovuz” каби ахборот каналлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларида “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш халқни соғиш ҳисобигами?” сарлавҳали материал эълон қилинди.

10.09.2018

“Жартепа” чегара божхона постида “Панжикент-Самарқанд” йўналишида халқаро автобус кутиб олинди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Ўзбек-тожик халқлари манфаатини кўзлаб икки қардош давлат ҳукумати ўзаро келишиб, фуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида 8 сентябрдан бошлаб “Самарқанд-Панжикент-Самарқанд” йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

10.09.2018

Божхоначилар жонли эфирдаги очиқ мулоқотда иштирок этишди Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

Божхона соҳасидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармасининг тегишли бўлимлари иштирокида Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Халқ билан мулоқот” теледастури орқали тўғридан-тўғри эфирда очиқ мулоқот ташкил этилди.

10.09.2018

Донорлик - беғараз ёрдам Тадбирлар

Инсон доимо яхшилик қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилинаётган хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак бераётган бўлса, инсон учун бундан-да ортиқ бахт бўлмаса керак.

10.09.2018

Ашхободда божхона ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди Халқаро ҳамкорликка оид хабарлар

Жорий йилнинг 5-6 сентябр кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳри Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги Дастури доирасида Божхона ҳамкорлиги қўмитасининг 17-йиғилишига мезбонлик қилди.

9.09.2018

Божхоначилар Чилонзорда 22 минг 600 АҚШ долларини ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди Тезкор хабарлар

Валютани назорат қилувчи органлардан бири сифатида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳам Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларининг ноқонуний равишда амалга оширилишининг олдини олиш борасида мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

8.09.2018

Андижонда тилла тақинчоқларни ёш қизалоқлардан фойдаланиб, олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди Тезкор хабарлар

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постида Т.Б. исмли шахс божсиз олиб кириш бўйича рухсат этилган норма – 65 гр.дан ташқари яна 54,46 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

8.09.2018

Бурама мих, канцелярия пичоғи, сунъий тиш ва уй телефонлари... Божхоначилар яна нималарни тўхтатиб қолишди? Тезкор хабарлар

Амалдаги тартибларга кўра, республика ҳудудига қалбакилаштирилган маҳсулотлар ва товарларни ноқонуний олиб киришга чек қўйиш мақсадида божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган юк ташувчилар чегарани кесиб ўтган жойидаги божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.

8.09.2018

Божхоначилар томонидан пневматик милтиқ ва гильзалар олиб кирилишининг олди олинди Тезкор хабарлар

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан ҳам ўқ-отар қуроллар ва ўқ-дориларнинг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.

8.09.2018

Фарғоналик божхоначилар “Дамас”да шафтоли остига бекитилган ёндиргичларни аниқлашди Тезкор хабарлар

Фарғона вилояти божхоначилари Фарғона туманида Лоғон қишлоғида ўтказилган тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган “Дамас” русумли автомашинани божхона назоратида ўтказиш чоғида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.

8.09.2018

Дўсту қардошдир азалдан ўзбегим тожик билан Маданий-маърифий тадбирлар

Сўнгги бир йилда икки мамлакат вилоятлари ўртасида 9 маротаба делегациялар алмашилди. Ишбилармонлар делегацияларининг ташрифлари доирасида вилоятлар ўртасида бизнес-форум ва кўргазмалар ўтказиш йўлга қўйилди.

8.09.2018

Самарқандлик божхоначилар Челак транспорт касб-ҳунар коллежида профилактик тадбир ўтказишди Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

Бу гал Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари Пайариқ туманидаги Челак транспорт касб-ҳунар коллежига ташриф буюриб, ўқитувчи ва талаба-ёшларга “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишга барчамиз масъулмиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказишди.

8.09.2018

Сергелида божхона соҳасидаги янгиликлар тадбиркорлар эътиборига етказилди Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

7.09.2018

Самарқандлик божхоначилар спорт мусабоқасида муносиб тақдирланди Спорт хабарлари

Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги байрами муносабати билан Самарқанд вилояти “Динамо” жисмоний тарбия спорт жамияти кенгашининг жисмоний тарбия жамоалари ўртасида спорт мусабоқаси ўтказилди.

7.09.2018

Божхоначилар Самарқанд халқаро аэропортида кўп миқдордаги психотроп моддаларни ушлаб қолишди Тезкор хабарлар

Маълумки, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.

7.09.2018

Божхоначилар Сирдарёда маиший техника буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишларни фош этишди Тезкор хабарлар

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари божхона чегаралари орқали маиший техник буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

7.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг