Хусусан, “Даут-ата” чегара божхона пости ходимлари томонидан мазкур пост орқали ҳаракатланган фуқаро Э.А. бошқарувида бўлган автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автотранспорт воситасининг остки қисмидаги электр кабель ва ёқилғи қувурининг ҳимоялаш қурилмасига 1 дона пневматик қурол яширилганлиги аниқланди.
Қонунбузар ушбу қуролни ҳеч қандай ҳужжатларсиз Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига олиб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, мазкур пост орқали кириб келган фуқаро Ж.Б.нинг хатти-ҳаракатлари ҳам божхона ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли, унинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада юклар орасида 150 дона 16 калибрли ов милтиғининг гильзалари яширилганлиги фош қилинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
8.09.2018