Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ашхободда божхона ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди
1803
Жорий йилнинг 5-6 сентябр кунлари Туркманистоннинг Ашхобод шаҳри Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги Дастури доирасида Божхона ҳамкорлиги қўмитасининг 17-йиғилишига мезбонлик қилди.
Ашхободда божхона ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Унда мазкур Дастурга аъзо 11 давлат – Афғонистон, Озарбайжон, Хитой, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистондан ташриф буюрган божхона хизмати вакиллари қатнашишди.

Шунингдек, йиғилишда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси экспертлари иштирок этишди.

Йиғилишда асосий эътибор Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш доирасида божхона хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ахборотлар алмашинувининг изчиллигини таъминлашга қаратилди.

Йиғилишда иштирок қилган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вакиллари Божхона ҳамкорлиги қўмитасининг 5 та муҳим йўналишларига доир долзарб ахборотларни тақдим қилишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори бўйича кўргазмали маърузалар қилишди.

Таъкидланганидек, ушбу ҳужжатлар республикамизда  умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар асосида божхона органлари фаолиятини ҳамда божхона маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, тадбиркорлик ва туризмни фаол ва жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

9.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг