Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Жартепа” чегара божхона постида “Панжикент-Самарқанд” йўналишида халқаро автобус кутиб олинди
2621
Ўзбек-тожик халқлари манфаатини кўзлаб икки қардош давлат ҳукумати ўзаро келишиб, фуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида 8 сентябрдан бошлаб “Самарқанд-Панжикент-Самарқанд” йўналишида халқаро автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
“Жартепа” чегара божхона постида “Панжикент-Самарқанд” йўналишида халқаро автобус кутиб олинди

Дастлаб Тожикистондан “Панжикент-Самарқанд” йўналишида халқаро автобус Ўзбекистонга кириб келди. Унда Феруз Амиров бошчилигида 37 нафар делегацияни чегарачилар ва божхоначилар кутиб олишди. Божхона постида фуқароларнинг ҳаракатланиши учун яратилган шарт-шароитлар меҳмонларни қувонтирди.

Парвина Азизова, Хўжанд телевидениеси мухбири: - Ўзбекистонга биринчи мартда ташриф буюришим. Икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари туфайли давлатларимиз ўртасида ҳар томонлама алоқалар тикланмоқда. Мана бугун икки давлат аҳолисига хизмат қиладиган автобуслар ҳаракати ҳам йўлга қўйилди. Бундан тожик халқи жуда мамнун. Қолаверса, божхона постида фуқароларнинг ҳаракатланиши, автотранспортларнинг божхона назоратидан қисқа вақтда ўтиши тўғри йўлга қўйилгани эътиборимни тортди.

Биз билан бирга меҳмонларни кутиб олган “Ўзавтотранс” агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси масъул ходимининг айтишича, “Самарқанд–Панжикент” халқаро автобус йўналишининг масофаси 70 километрга яқин.

Қатновга сарфланадиган умумий вақт 1 соату 30 дақиқани ташкил этади. Кунига 2 та автобус рейси Самарқанддан Панжикентга, Панжикентдан Самарқандга ҳаракатланади. Автобуслар ҳаркатланиш манзили Самарқанд автошохбекатидан Панжикент автошохбекатига қадар давом этади.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг