Унда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари 14 та жамоани ташкил этиб, мусабоқада спортнинг 8 та тури бўйича ўзаро ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Мазкур спорт турнирида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси шахсий таркибидан ташкил топган жамоаси ҳам муносиб иштирок этди.
Айниқса божхоначилар спортнинг кўпкураш турларида фаол қатнашиб, ўз устунликларини намойиш қилдилар.
Хусусан, спортнинг шахмат турида “Жартепа” чегара божхона пости катта инспектори Нурбек Ражабов барча иштирокчиларни ортда қолдириб, мутлоқ биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, стол теннисида ғолиблик учун финалда баҳс олиб борган Божхона назоратини ташкил этиш бўлими инспектори Нодир Мансуров рақибига имкониятни бой бериб, иккинчи ўриндан жой эгаллади.
Қизиқарли ва курашларга бой бўлган мазкур мосабоқада Самарқанд вилояти божхона бошқармаси 14 та жамоа ичида тўртинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорларга мусабоқа ташкилотчилари диплом ва эсдалик совғалари топширишди.
Самарқанд вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
7.09.2018