Бугун мамлакатимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида тизимда ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.
28.09.2018
Хорижга саёҳатга отланар эканмиз, меҳмон бўлиб бораётган мамлакатимизнинг божхона қоидаларини билиш муҳим ҳисобланади. Албатта, ҳар бир давлат ўз чегаралари орқали товар-моддий бойликларни божсиз олиб ўтиш меъёрларини халқаро ҳуқуқ ва ўз миллий қонунчилиги орқали тартибга солади. Ушбу мавзуда интернет тармоғида эълон қилинган материалларни кузатсангиз, қизиқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.
28.09.2018
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенаторлар дастлаб янги таҳрирдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.
27.09.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 25 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 762-сон қарор қабул қилинди.
27.09.2018
Гиёҳвандлик бугунги кунда бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан биридир. Шу боис мамлакатимизда унга қарши курашиш, аҳоли, айниқса, ёшларни ушбу балодан асраш борасида кенг кўламли кескин чора-тадбирлар кўрилмоқда.
27.09.2018
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик ва бошқа коррупцион жиноятлар каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёш ходимларнинг ота-оналари ва оила аъзолари иштирокида профилактик йиғилиш ўтказилди.
26.09.2018
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан пойтахтимиз аэропортида бир қатор божхона қоидабузарликлари фош қилинди.
26.09.2018
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ноқонуний олиб кирилаётган товарларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.
26.09.2018
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона постида навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди.
26.09.2018
Сўнгги кунларда этил спиртини божхона постларидан яширин тарзда олиб ўтишга уриниш тез-тез кузатилаяпти. Қарши халқаро аэропортида божхоначиларимиз томонидан этил спиртини мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга доир яна бир уринишнинг олди олинди.
26.09.2018
Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан хуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар қаторида давлат божхона хизмати органлари зиммасига ҳам бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний кириб келишининг олдини олиш, шунингдек мамлакат ҳудудида ноқонуний етиштирилиши, айланиши ва савдосига қарши курашиш шулар жумласидандир.
26.09.2018
Сирдарё вилоятининг “Ховособод” чегара божхона постида божхоначилар уяли телефонларни яширинча олиб кириш ҳолатини фош қилишди.
26.09.2018
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари республикамизга яширин тарзда “WI FI” роутерларининг олиб кирилишига доир уринишни бартараф этишди.
26.09.2018
«Podrobno.uz» сайти эълон қилган мақола юзасидан “Ғишткўприк” (маҳаллий аҳоли тилида “Черняевка” деб номланади) чегара божхона постида юзага келган мавжуд вазиятни шархлар эканмиз, мавзудан сал узоқлашган ҳолда дастлаб бу ердан ўтаётган жисмоний шахслар оқимининг кескин ўсиши сабаблари ҳақида тўхталиб ўтсак.
26.09.2018
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Сергели” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган сўнгги норматив ҳужжатлари, бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига яқиндан етказиш, уларнинг таклифларини ўрганиш, фаолиятлари давомида дуч келаётган муаммоли масалаларни жойида ҳал қилиш мақсадида навбатдаги сайёр учрашув ўтказилди.
25.09.2018
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан божхоначилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида “Коррупцияга қарши курашишда барчамиз масъулмиз” мавзусида давра сухбати ташкил қилинди.
25.09.2018
Мамлакатимизда инвестиция жараёнларини талай даражада такомиллаштириш, давлат ривожланиш дастурларини шакллантириш тартибини белгилаш, лойиҳаларни танлаш шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, уларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилган.
25.09.2018
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида “Ёшлар ва қонун” тарғибот тадбири ўтказилди.
25.09.2018
Мақоламизнинг бу галги “қаҳрамон”лари пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш фақат янги йил арафасида кучайтирилади деб ўйлаб қаттиқ янглишишди. Зеро, бу турдаги божхона қоидабузарликларига қарши кураш мавсум танламайди, аксинча йил давомида амалга оширилади.
25.09.2018
Давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, ходимга ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёҳуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган.
24.09.2018