Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда “каннабис” йўқ қилинди
1922
Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан хуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар қаторида давлат божхона хизмати органлари зиммасига ҳам бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний кириб келишининг олдини олиш, шунингдек мамлакат ҳудудида ноқонуний етиштирилиши, айланиши ва савдосига қарши курашиш шулар жумласидандир.
Жиззахда “каннабис” йўқ қилинди

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда Дўстлик туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Дўстлик туманидаги фермер ҳўжаликларидан бирининг дала майдони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

 Натижада дала майдони четидаги ариқ ёқасида ёввойи холда ўсаётган  яшил рангли, ўзига хос ўткир хидли 254 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар ўсаётганлиги  аниқланди.

Суриштирув давомида мазкур хўжалик фермери Қ.Р. даласида бундай ўсимликлар мавжудлигидан мутлақо бехабарлиги ва улардан ҳеч қачон  фойдаланмаганлигини таъкидлади.

Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади, ўз ерини, ҳосилнинг унуми ва сифатини назорат қилиб, ҳудудни доимий равишда айланиб юрадиган фермер Қ.Р. наҳотки ариқ ёқасида ўсиб ётган ёввойи гиёҳвандлик ўсимлигини кўрмаса?!

Воқеа жойида мазкур ўсимликлардан 2 тупи далилий ашё сифатида олинди. Қолган 252 тупи ўриб олиниб, ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

26.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг