Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тезкор тадбир давомида 52 миллион сўмлик ноқонуний олиб кирилаётган товарлар фош этилди
1874
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ноқонуний олиб кирилаётган товарларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида 52 миллион сўмлик ноқонуний олиб  кирилаётган товарлар фош этилди

Олдиндан олинган тезкор маълумот асосида, фуқаро М.А. бошқарувидаги “Орландо” русумли автотранспорт воситаси Янгиқўрғон туманида тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина салонида қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб ўтилган, хеч қандай хужжатлари бўлмаган  306 кг банан цитрус мевалари  борлиги аниқланди. Яширинча олиб кетилаётган товарларнинг умумий баҳоси салкам 3,5 миллион сўмни ташкил этди.

Яна бир тезкор тадбир давомида эса “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро С. А. бошқарувидаги “Кобалт” русумли автомашина гумонланиб, Янгиқўрғон туманида тўхтатилди. 

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, салон ва юкхонада хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига яширинча олиб кирилган 17 дона телевизорлар борлиги аниқланди. Ноқонуний олиб кирилган товарларнинг жами қиймати 26 миллион сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида мазкур ҳудудда ҳаракатланаёт “ВАЗ-2103” русумли автомашина ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан кузатувга олинди. Натижада, фуқаро Т. Б.га тегишли бўлган мазкур автомашина Наманган шаҳрида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Маълум бўлишича, автомашина юкхонаси ва салонида қўшни давлатдан ноқонуний равишда айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 22,5 миллион сўмлик 9 дона телевизорлар борлиги аниқланди.

Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

26.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг