Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида яна этил спиртини олиб ўтишга уриниш аниқланди
1719
Сўнгги кунларда этил спиртини божхона постларидан яширин тарзда олиб ўтишга уриниш тез-тез кузатилаяпти. Қарши халқаро аэропортида божхоначиларимиз томонидан этил спиртини мамлакатимизга ноқонуний олиб киришга доир яна бир уринишнинг олди олинди.
Қаршида яна этил спиртини олиб ўтишга уриниш аниқланди

“Москва-Қарши” йўналиши бўйича парвозини якунлаб “яшил йўлак”дан ҳаракатланган фуқаро  Н. А. нинг ҳаракатлари божхона ходимлари томонидан шубҳа уйғотди. Шундан сўнг зийрак божхона ходимлари фуқаронинг қўл ва юк сумкаларини холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказди.

Маълум бўлишича, гумонланувчи мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган 6 литр спиртни 2 литрли “Coca Cola” баклашкаларига жойлаган ҳолда олиб киришга уриниб ҳуқуқ тартибот идоралари вакилларини алдашга урингани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

26.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг