Тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бири саналади. Зеро, тадбиркорлик ривожи – мамлакатимиз ва иқтисодиётимиз тараққиёти гаровидир.
15.09.2018
Самарқанд туманидаги “Samrin trade” хорижий корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Йилига 8 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхонада 30 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.
14.09.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сон Қарори ижроси доирасида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Тайлоқ агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежида ўтказган профилактика тадбирида ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратди.
14.09.2018
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Наманган вилояти Косонсой туманининг чегара олди ҳудудида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
14.09.2018
Навоий вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан “Одам савдосига қарши кураш ҳамда ёшлар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш” мавзусида профилактик суҳбат ўтказилди. Тадбир Навоий шаҳридаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.
14.09.2018
Ўзбекистон Республикаси демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил одимламоқда. Ушбу мураккаб вазифани амалга ошириш республикамизда яшовчи ҳар бир фуқародан ижтимоий фаол бўлишни, эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод Ватан барпо этиш учун фидойилик кўрсатиб яшаш ва меҳнат қилишни талаб этади.
13.09.2018
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларни ўқитиш таълим марказида ушбу марказ тарбияланувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
13.09.2018
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона органларида мавжуд бўш лавозимларни муносиб номзод кадрлар билан жамлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
13.09.2018
Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси ташаббусига кўра, Денов туманида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга масъулдир!” шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга хизмат қилувчи маънавий-маърифий тадбир - “Адлия сайли ” ўтказилди.
13.09.2018
Самарқанд вилояти Ургут тумани “Бойбул” маҳалла фуқаролар йиғини мажлислар залида туман маъмурий суди раиси А.Алимов бошчилигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
13.09.2018
Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш мақсадида божхона органларига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.
13.09.2018
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда жойларда ўтказилган ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлари натижасида беэътиборлик оқибатида содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олди олинмоқда.
13.09.2018
Республикамиз ҳудудидан рангли металл ва унинг парчаларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилиши олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
13.09.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг “Ҳаж-2018” зиёрати бўйича тузилган жадвалига асосан қашқадарёлик ва сурхондарёлик жами 821 нафар зиёратчилар Мадина шаҳрига кузатиб қўйилган эди.
13.09.2018
Республика Ишчи гуруҳи, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси ташаббуси билан “Ёшлар маркази”да “Инвестиция-Бизнес Форуми” ташкил этилди.
13.09.2018
Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда “Ғишткўприк” чегара-божхона постига туташ маҳаллаларда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида бир қатор божхона қоидабузарликлари фош қилинди.
11.09.2018
Алкоголли маҳсулотларнинг инсон саломатлигига зарари ҳақида кўп гапириш мумкин. Аммо, гап контрабанда йўли билан олиб келинадиган ва сифати кафолатланмаган алкоголли ичимликлар ҳақида кетар экан, бу зарарнинг кўлами янада хавфли тус олиши мумкин.
11.09.2018
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига доир яна бир қонунбузарлик ҳолати фош қилинди.
11.09.2018
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб республикамизнинг барча халқаро аэропортларида бўлгани каби Навоий халқаро аэропортида ҳам божхона назоратидан ўтишда икки ("яшил" ва "қизил") йўлакли тизим жорий қилинди.
11.09.2018
Хўжанд шаҳридаги “Қасри варзиш” спорт саройида самарқандлик тадбиркорлар маҳсулотлар кўргазмасини намойиш этди.
11.09.2018