Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Республикамиздан рангли металл парчалари олиб чиқиб кетилиши олди олинди
1665
Республикамиз ҳудудидан рангли металл ва унинг парчаларини ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилиши олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Республикамиздан рангли металл парчалари олиб чиқиб кетилиши олди олинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Янгиқўрғон туманининг чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Наманган-Нанай” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Г.М бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина Янгиқўрғон тумани Янгиҳаёт қишлоғи ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида Қирғизистон Республикасига ноқонуний равишда ўтказиш мақсадида олиб кетилаётган умумий қиймати 1.8 млн. сўмлик жами: 896 кг “қўрғошин” (аввал фойдаланишда бўлган  аккумуляторлар) рангли металл парчалари борлиги аниқланди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарорига асосан жисмоний шахслар ҳам металл парчаларини эркин нархларда “Ўзметкомбинат” ва “Ўзиккиламчиранглиметалл” акционерлик жамиятларига топширишлари мумкин.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 Наманган вилояти

 божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг