Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда зиёратчилар Ҳаждан қайтишмоқда
2157
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг “Ҳаж-2018” зиёрати бўйича тузилган жадвалига асосан қашқадарёлик ва сурхондарёлик жами 821 нафар зиёратчилар Мадина шаҳрига кузатиб қўйилган эди.
Қашқадарёда зиёратчилар Ҳаждан қайтишмоқда

Орадан маълум вақт ўтиб ушбу ҳожилар Ҳаж ибодатларини адо этиб, бирин-кетин она юртимизга чексиз хурсандчиликлар ила қайтишмоқда.

Куни кеча Қашқадарё вилоятидан Муборак Ҳаж зиёратига жўнаб кетган ҳамюртларимиз Қарши халқаро аэропортида юксак эҳтиром  ила кутиб олинди.

Кутиб олиш тадбирида Вилоят ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ва идоралар фаол иштирок этишди.

Шунингдек, “Қарши аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳожиларимизнинг ҳар бирига алоҳида эҳтиром кўрсатган ҳолда божхона хизматлари кўрсатилди.

Аҳамиятлиси шундаки, муборак ҳаж зиёратини адо этиб қайтган ҳожилар ўзларига яратилган қулайликлар, хусусан божхонада яратилаётган қулайликлар ҳамда уларга кўрсатилган алоҳида эътибордан мамнун бўлиб ўз ташаккурларини билдириб ўтди.   

Азиза Хушвақтова,

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

13.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг