Бизнес форумда Наманган вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят божхона бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари хамда мутасадди ташкилот рахбарлари, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган кўплаб ишлаб чиқарувчи корхоналар ва фаолиятини кенгайтириш имкониятига эга тадбиркорлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.
Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи О.Хожиматов ва соҳавий бўлим бошлиқлари фаол иштирок этиб, божхона соҳасида яратилаётган имкониятлар ва соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга етказилди.
Бизнес форум давомида божхона соҳасига оид янги меъёрий ҳужжатлар, бошқарманинг манзили ва “Ишонч телефони” рақамлари акс эттирилган буклетлар ҳамда электрон визиткалар иштирокчиларга тарқатилди.
Наманган вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
13.09.2018