Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқанд маҳсулотлари Беларусь бозорида
2172
Самарқанд туманидаги “Samrin trade” хорижий корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Йилига 8 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга мазкур корхонада 30 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда.

– 2003 йил ташкил этилган корхонамиз цехларида кунига 20 тонна маҳсулот қайта ишланмоқда, – дейди корхона иш бошқарувчиси Сирожиддин Қурбонов. – Маҳсулотни туманимиз ва қўшни вилоятлар фермер хўжаликларидан шартнома асосида қабул қиламиз. Айни пайтда корхонамизда 3 минг тоннага яқин қуритилган қароли, майиз ва туршак тайёрланиб, Беларусь, Россия, Украина, Латвияга экспорт қилинмоқда. Экспорт жараёнида божхона ходимлари ҳам бизга яқиндан кўмаклашмоқда.

Беларусь давлатига 2010 йилдан бошлаб маҳсулот сотишни йўлга қўйганмиз. Бугунги кунда ушбу мамлакатдаги “Шалу”, “Маркет мастер” сингари ўнга яқин корхоналар билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Ўтган йил ушбу давлатга 2 миллион 800 минг доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилишга эришган бўлсак, бу йил ушбу кўрсаткични 4 миллион долларга етказишни режалаштирганмиз.

Шунингдек, айни кунларда беларуслик ҳамкорлар билан 100 гектар майдонда ёнғоқ етиштириш бўйича музокаралар олиб боряпмиз.

 

Самарқанд вилояти божхона

бошқармаси  Ахборот хизмати

 

14.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг