Бу эса ҳаво йўллари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларнинг божхона нзоратидан ўтишдаги вақтини тежашда муҳим роль ўйнамоқда.
Аммо, ушбу имкониятни суистеъмол қилишга уриниб, таъқиқланган, шахсий фойдаланиш учун деган ниқоб остида аслида эса тижорат мақсади учун кўзланган ёки белгиланган нормалардан ортиқча бўлган товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар кўзга ташланмоқда.
Жумладан, “Москва-Навоий” йўналишидаги рейс билан учиб келган фуқаролардан бири йўловчи божхона декларациясини тўлдириб, божхона назоратидан “қизил” йўлак орқали ҳаракатланади. Бу билан гўёки у амалдаги тартибларга риоя қилаётганини намоён қилади. Аслида эса, унга тегишли қўл юки ва багажлари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, божхона назоратига тақдим қилинмаган қиймати 1,4 млн. сўмлик парфюмерия ва тамаки махсулотлари борлиги аниқланган.
Таҳлилларга кўра, ўтган ойда “Навоий аэропорт” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланган 12 та божхона қоидабузарликлари натижасида алкоголли ичимликлар, тамаки ҳамда парфюмерия махсулотларини белгиланган меъёрларидан ортиқча олиб кирилиши фош этилган.
Унутмаслик керак-ки, жисмоний шасхнинг “яшил” йўлакдан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларациялаштириладиган товарлари йўқлигини маълум қилиш сифатида қаралади. Бу жисмоний шахсни божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этмайди.
Агар “яшил" йўлакдан ўтаётган жисмоний шахс тақиқланган ёки чеклаган товарларни, қиймати ва миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ошадиган товарларни ёки нақд валюталарнинг рухсат этилган мидқоридан ортиқчасини олиб ўтаётгани гумон қилинганда ёки бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, ушбу шахсга нисбатан божхона назоратининг тегишли шакллари қўлланилади.
Ушбу жараёнда тегишли божхона қоидабузарлиги фош этилса, у ҳолда ушбу шахс божхона қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Шу маълумотларни аҳолига етказиш мақсадида “Навоий халқаро аэропорти”дабожхона қонунчилиги ва асосий қоидалар, икки йўлақли тизимни қўллаш тартиби ҳақида қисқача маълумотномалар, шунингдек божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантиришлар жойлаштирилган.
Бундан ташқари фуқаролар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиш учун Навоий вилояти божхона бошқармасининг (436) 223-87-87 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
11.09.2018