Жумладан, “Малик” ўтказиш пункти ходимлари томонидан Сирдарё вилояти саноат коллежида аҳоли, тадбиркорлар, коллеж раҳбарияти, ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги “Тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги ЎРҚ-440-сонли Қонуни ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида давлатимиз томонидан республикада тадбиркорликни ривожлантиришга берилаётган имтиёзлар, тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар бирма-бир тушунтириб берилди.
Шу билан бирга божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартиб- қоидалари, охирги вақтларда юртдошларимиз, айниқса ёшларимиз хорижда ишлаб юртимизга қайтишда алоқа ташиш воситаларида республикага олиб кирилиши тақиқланган турли хил диний-экстремизм, беҳаёлик, зўравонлик ва ваҳшийликни тарғиб қилувчи материаллар билан қўлга тушиш ҳолатлари учраб турганлиги мисол тариқасида сўзлаб берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
13.09.2018