Тадбир давомида “Янгиқўрғон-Косонсой” йўналишида харакатланаётган фуқаро Х.Ж бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина Косонсой тумани ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салони ва юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам қўшни давлатдан ноқонуний равишда, айланма йўллар орқали юртимизга олиб кирилган умумий қиймати 5.4 миллион сўмлик ароқ маҳсулотлари, салқин ичимликлар ҳамда апельсин, мандарин каби цитрус мевалар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати
14.09.2018