Одам савдоси нафақат бизнинг юртимизга балки дунё халқларига ташвиш солаётган жиддий муаммолардан биридир. Зеро бу иллат ҳудуд ва чегара танламайди. Ачинарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Айрим кишиларнинг ишонувчанлиги, етарли ҳуқуқий билимларга эга эмаслиги бу жиноятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам одам савдоси жиноятининг мудҳиш оқибатларини фуқароларга, айниқса, ёшларга тушунтириш, ёшларни одам савдоси қурбонига айланиб қолишларининг олдини олиш чораларини кўриш ҳамда ёшлар ўртасида ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олишдан иборат.
Тадбирда Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими катта инспектор-суриштирувчиси А.Адизов сўзга чиқиб, бугунги кунда, мамлакатимизда давлатлараро миграция жараёнлари бирмунча фаоллашганлигини, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм ва шу каби турли мақсадларда бошқа давлатларга чиқиши, эркин фаолият олиб бориши учун янада кўпроқ имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг давра суҳбати иштирокчилари ёшларга нисбатан содир этиладиган одам савдосига қарши кураш муаммоси долзарб муаммолардан бири эканлиги, одам савдосидан ёшларнинг жабрланиши ўсиб келаётган ёш авлодга руҳий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан салбий таъсир кўрсатаётганлиги, одам савдоси ўзининг гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан катта ташвиш ва хавотир уйғотаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар олишди.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
14.09.2018