Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахлимирзаев, туманда жойлашган ҳарбий қисм командири ўринбосари О.Санақулов, туман Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси М.Ашуров, “Қўшчинор” газетаси жамоаси ва коллеж ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Ахлимирзаев сўзга чиқиб, божхона бошқармаси томонидан ўтказилаётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасида тадбирларининг аҳамияти, божхона чегарасида содир этилиши мумкин бўлган қоидабузарликларни олдини олиш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилганлиги тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг бошқарма Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектор-суриштирувчиси Ф.Ахроров сўзга чиқиб, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Тайлоқ туманида яшовчи 29 нафар фуқарога нисбатан 29 та ҳолатда божхона қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида ахборот бериб ўтди.
Жумладан, 2018 йил 31 июль куни Жартепа чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан Ўзбекистон Республикасига кириб келган фуқаро А.Ш. божхона назоратидан ўтаётганида унга тегишли бўлган уяли телефони хотирасидан беҳаё мазмундаги 87 дона видеолавҳалар борлиги аниқланган.
Маърузачи сўзида бу каби кўплаб мисолларни келтириб, ёшларни огоҳликка чақириб, телефонлардаги беҳаёлик, зўравонлик ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи видеолавҳалар миллий маънавиятимизга зид эканлигини .
Тадбир доирасида божхона чегараси орқали олиб кирилиши мумкин бўлган ва тақиқланган товарлар тўғрисида тайёрланган видеороликлар ҳамда мавзуга оид фильм намойиш этилди.
Шунингдек, тадбирда ҳарбий қисм командири ўринбосари О.Санақулов, туман Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси М.Ашуровлар ҳам маърузалар қилишди.
Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.
Иштирокчиларни божхона соҳаси билан боғлиқ саволлари бўлса улар вилоят божхона бошқармасининг 233-63-00 “Ишонч телефон” рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Самарқанд вилояти божхона
бошқармаси Ахборот хизмати
14.09.2018