Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари «Нукус» темир йўл вокзали атрофида ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарларнинг қилмишини фош этишди.
8.10.2018
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, бу борада корхоналар фаолиятида учраётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида кенг кўламдаги ишлар амалга ошириб келинмоқда.
6.10.2018
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари мунтазам равишда туман ва шаҳарлардаги маҳаллаларга ташриф буюриб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб боришади. Бу гал “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ходимлари Нарпай тумани Оқтош шаҳридаги Ислом Шоир маҳалласи аҳолисини божхона қонунчилигидаги ўзгаришлардан хабардор этиш, чегара божхона постлари орқали товарларни олиб кириш меъёрлари ва соҳадаги ислоҳотлар ҳақида тушунчалар бериш мақсадида учрашув ўтказишди.
6.10.2018
Давлат божхона қўмитаси делегацияси жорий йилнинг 3-4 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган 68-сонли мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатлари божхона хизмати раҳбарлари кенгашида (БХРК) иштирок этди.
6.10.2018
Президентимизнинг жорий йил 11 сентябрда “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939 сонли Қарорининг қабул қилиниши ҳудудларда тадбиркорлик ривожлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур Қарорга мувофиқ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда ҳудудий гуруҳлар ҳам ташкил этилган.
5.10.2018
Божхона хизмати органлари ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низом доирасида дори воситаларини рухсат этилган меъёрларда олиб кирилишини назорат қилишади.
5.10.2018
Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида кўп миқдордаги ёндиргичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
5.10.2018
Яқинда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида “Ташаббус-2018” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Мазкур тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов иштирок этиб, тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш борасида тегишли маслаҳатлар берилиб, тадбиркорлар томонидан экспорт соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
4.10.2018
Миллатимизга хос ва мос тарбия, ибо ва ҳаё ҳамиша энг улуғвор фазилат, олий кўрк бўлиб келган. Шу боисдан ҳам ёшларимизнинг маънавий онгига мазкур хислатларни чуқур сингдириш, уларни беҳаё ва маънавиятимизга зид тушунчалардан асраш ҳамиша долзарб бўлиб келган.
4.10.2018
Сўнгги йилларда юртимиз иқтисодиётини модернизациялаш, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлиги ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилувчи фаол инвестиция сиёсатини ривожлантириш ва жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
4.10.2018
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан одам савдоси жиноятини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда тегишли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
3.10.2018
Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланганлиги эртамиз келажаги ва равнақи учун хизмат қилиши шубҳасиз.
3.10.2018
Андижон шаҳрида жойлашган “Олтин мато текстил” МЧЖда вилоят божхона бошқармаси томонидан Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва самарадорликни оширишга қаратилган навбатдаги очиқ мулоқот тарзидаги семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
3.10.2018
Демократик қадриятлар қарор топиб бораётган бир вақтда давлат хизматчилари томонидан порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этилиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан норозиликка сабаб бўлади. Коррупциянинг маълум бир мамлакатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб боради.
3.10.2018
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона қонунчилиги бузилиши бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда “Ховособод” чегара божхона постида наватдаги тезкор тадбир ўтказилади.
3.10.2018
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда давлат божхона хизмати органларига қабул қилинган бир гуруҳ ёш ходимлар божхоначи қасамёдини қабул қилишди.
3.10.2018
Яқинда Тошкент вилояти божхоначилари тамаки маҳсулотлари ва телефон аксессуарларининг ноқонуний равишда республикамизга олиб кирилишини тўхтатиб қолишди.
3.10.2018
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ғоя ҳаётда ўз ифодасини топаётганини ҳар соҳадаги чуқур ислоҳотлардан билиш мумкин.
3.10.2018
Маълумки, коррупция ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ҳамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиради.
3.10.2018
Аввал хабар қилинганидек, муҳтарам Юртбошимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори ижроси юзасидан Жиззах вилоятида тадбиркорлар билан ишлаш учун Республика комиссияси ташкил этилди ва айни вақтда ишчи гуруҳ тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этиш йўлида бор имкониятларини сафарбар этишган.
3.10.2018