Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тараққиёт сари янги ва муҳим қадам
1924
Сўнгги йилларда юртимиз иқтисодиётини модернизациялаш, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлиги ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилувчи фаол инвестиция сиёсатини ривожлантириш ва жалб этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тараққиёт сари янги ва муҳим қадам

Хусусан, жорий йилнинг 12-13 июнь кунлари муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига қилган ташрифи давомида вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини кўпайтириш юзасидан топшириқлар белгилаб берилган эди. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида мазкур йилнинг
18-20 сентябрь кунлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Кличев Жанубий Кореянинг Инчон шаҳрига ташриф буюрди. Вилоят ҳокимининг инвестиция, инновация, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризм масалалари бўйича ўринбосари котибият мудири Н.Тилаволдиев, Фарғона вилоятининг Учкуприк тумани хокимининг ўринбосари Н.Комилов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасининг савдо ва инвестиция бўйича маслаҳатчиси А.Абдусаломов ҳамроҳлик қилдилар.

Дастлабки кунда делегация аъзолари Жанубий Кореянинг қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва лойиҳалаш бўйича етакчи “H-Golden elevator”, “Elpar elevator”, “YS world wide”, Omni system Co. Ltd, KOSDAQ listed company, Amsys, Spring professional, C& I Development, Moojin Development компаниялар раҳбарлари билан учрашилди. Компанияларнинг тарихи, қўлга киритган ютуқлари ва келажакдаги режалари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Ўзбекистонда инвесторларга яратилган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар ҳамда Фарғона вилояти тўғрисида қисқача маълумот берилиб, бўш турган бино ва иншоотларни имтиёзли равишда инвесторларга бериш ва мажбуриятлари, ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар ва туризм соҳасидаги имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар, шунингдек, хамкорлик қилиш истагини билдирган Фарғона вилоятидаги Механика заводи, Марғилон қурилиш хомашё ишлаб чиқариш, Газ аппаратлари заводи ҳамда Ўзбекистонда лифт ишлаб чиқарувчи компаниялар тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга, Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланаётганлиги, мамлакатимизда бизнес  юритиш учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилганини эътироф этилди.

Шунингдек, ҳамкорликни янада ривожлантириш учун имкониятлар ва салоҳият бўйича “KOREA DISTRICT HEATING CORP” компанияси менежери Benjamin W.Yoon томонидан ташкил этилган “Энергия сектори учун инвестиция” форуми семинарда ҳам иштирок этилди. Семинарда Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонасининг савдо ва инвестиция бўйича маслаҳатчиси А.Абдусаломов, Учкуприк тумани ҳокимининг ўринбосари Н.Комилов ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Кличев М. томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Фарғона вилояти тўғрисида умумий маълумот ва охирги икки йилда амалга оширилган ислоҳотлар, товарларни импорт қилишда божхона тўловларига қўлланиладиган имтиёзлар мавзусида слайдлар орқали маърузалар қилинди.

Шунингдек, форум давомида тадбирда иштирок этган Жанубий Корея тадбиркорлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар, уларга ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан таклифлар берилди.

Ўтказилган музокараларда келишилганидек, Корея Республикасининг савдо саноат палатаси вакиллари 22 сентябрь куни Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Фарғона халқаро аэропортида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари  иштирокида кореялик меҳмонлар тантанали кутиб олиндилар.

Ташриф дастурига мувофиқ кореялик меҳмонлар учун концерт дастури ташкил этилди, шу билан бир қаторда кореялик тиббиёт ходимлари вилоятдаги беморларни қабул қилишди, болалар ва қариялари уйларида гуманитар ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, Ўзбекистон Корея Дўстлик ўқув маркази очилиши маросими ўтказилди.

Корея ишбилармонлари «Қўқон» ЭИЗ ҳудудига таклиф этилди. Ушбу ҳудуд бўйича маълумотлар берилди ҳамда Савдо-саноат палатасининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси фаолияти билан таништирилди ҳамда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ташкил этилди. Тадбир якунида эса кореялик меҳмонларни Марғилон шаҳрига экскурсияга таклиф этилиб, Эркин Воҳидов номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳамда Атлас ипакчилик корхоналари билан таништирилди.

Кореяликларнинг ушбу ташрифи натижасида ўрнатилган дўстлик алоқалари ва ҳамкорлик муносабатлари эса Ўзбекистон ва Жанубий Корея манфаатлари учун хизмат қилади.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

4.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг