Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда сайёр суд мажлиси ўтказилди
2052
Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланганлиги эртамиз келажаги ва равнақи учун хизмат қилиши шубҳасиз.
 Андижонда сайёр суд мажлиси ўтказилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постида Хўжаобод туман маъмурий судининг навбатдаги суд мажлиси ўтказилди. Унда Дўстлик чегара божхона пости орқали ҳаракатланган айрим фуқаролар ўзлари билан республика худудига олиб кирилиши тақиқланган материаллар, шунингдек, белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган ҳамда фуқаролар ўзларига тегишли бўлмаган товар моддий бойликларни маълум ҳақ эвазига олиб кириш ҳолатлари юзасидан бошқарма томонидан дастлабки суриштирув иш ҳужжатлари юритилиб, кўриб чиқишлик учун белгиланган тартибда туман маъмурий судига юборилган.

Ҳужжатлари иш юритувда бўлган хар бир фуқаро билан сайёр суд мажлиси жараёнида суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг оилавий ҳолати, молиявий имкониятлари ҳамда хуқуқбузарлик содир этилишига олиб келган омилларга эътибор қаратилди.

Хўжаобод туман маъмурий судининг якуний хулосасига кўра суд мажлиси иштирокчиларига сайёр суд жараёнида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг белгиланган моддаларига асосан жарима жазолари қўлланилди.

Шунингдек сайёр суд мажлиси иштирокчиларига божхона пости орқали харакатланиш чоғида қонунларимизда белгиланган тартибларга тўла риоя қилишлари ҳамда божхона постида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича масъул раҳбар ходимлар томонидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

3.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг