Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар
2143
Яқинда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида “Ташаббус-2018” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Мазкур тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов иштирок этиб, тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан яқиндан танишди. Шунингдек, тадбиркорларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш борасида тегишли маслаҳатлар берилиб, тадбиркорлар томонидан экспорт соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Шу билан бирга, тумандаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларига боғдорчиликни ривожлантириш борасида замонавий технологияларни келтириш, хорижий сармояларни жалб этиш борасида ташаббус ва бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлашда ҳамда амалий ёрдам бериш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Тумандаги узоқ муддат фойдаланилмасдан турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни ишга тушириш мақсадида ишбилармон тадбиркорлар ва фермерлар таклиф қилинди.

Тумандаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, фаолияти давомида муаммолар мавжуд бўлганда  ишчи гуруҳга мурожаат қилиш лозимлиги маълум қилинди.

Тадбир якунида кўрик-танловнинг Шеробод туман босқичи иштирокчилари фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”, “Йилнинг энг яхши фермери”, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишлари бўйича ғолиб ва совриндорлар танлаб олиниб, қимматбаҳо совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирланди. Ғолиблар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олишди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

 

4.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг