Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар одам савдосининг олдини олишди
2054
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан одам савдоси жиноятини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда мунтазам равишда тегишли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, яқинда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда “Тошкент” халқаро аэропортида ана шундай жиноятлардан бири ўз вақтида фош қилинди.

Истанбулга парвоз қилаётган йўловчилар орасидаги фуқаро Ч.С.нинг ўзини тутиши ва безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Шундан сўнг ушбу аёл билан бўлиб ўтган суҳбат давомида жиноятнинг олди олинди.

Ушбу шахс алдов ва қўрқитиш йўли билан республика худудидан чет элга ишлаш бахонасида олиб чиқиб кетилаётган пайтида аэропорт автотураргоҳида тўхтатиб қолинди. Маълум бўлишича, П.Р. ҳамда А.Б.исмли шахслар ушбу аёлни Туркияда ноқонуний фаолият билан шуғулланишга мажбурлашни режалаштиришган экан.

Ҳозирда ушбу жиноятни содир этган фуқароларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.



Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

3.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг