Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар қасамёд қабул қилишди
1539
Давлат божхона қўмитасининг Олий ҳарбий божхона институтида жорий йилда давлат божхона хизмати органларига қабул қилинган бир гуруҳ ёш ходимлар божхоначи қасамёдини қабул қилишди.
Ёш божхоначилар қасамёд қабул қилишди

Бунга қадар улар мазкур олий ўқув юртининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетида бошланғич тайёргарлик курслариини тамомлашди.

Тантанали тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти, божхона фахрийлари, ёш божхоначиларнинг ота-оналари иштирок этди.

Давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланган тадбирда сўзга чиққан Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Ғ.Шукуров, Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмаси Раиси Д.Кудриддинов ва бошқалар божхона хизматининг энг муҳим мезони – адолатли бўлиш, қонунларга оғишмай амал қилиш эканлигини, божхона ходимидан нафақат ўз касби пухта эгаллаш, балки халқимиз маънавияти ҳамда олийжаноб аҳлоқий фазилатларни ўзида мужассам этиши зарурлигини алоҳида таъкидлашди.

Давлат ҳокимияти тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлмиш божхона хизмати мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларининг ҳимоячисидир.

Юртимиз божхонаси – Ватанимиз остонасидир. Бу остонанинг поклиги, ундан ёвуз ниятлар ва ғаразли кимсалар ўтмаслиги кўп жиҳатдан биз бўлажак божхоначиларга боғлиқ – дейди тингловчилардан бири Азизбек Абдукаримов. - Бугун қасамёд қабул қилган биз тингловчилар ҳам келажакда ана шу маъсулиятни чуқур англайдиган божхона хизматининг профессионал ходимлари бўлиб етишиб чиқишга ваъда берамиз.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди.

Унга биноан хизматга энди киришган божхона ходимлари томонидан қасамёд қабул қилиш анъанаси ҳам ушбу қонун доирасида қонунийлаштирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

3.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг