Унда “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости инспектори Д.Жўраев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5276-сонли Фармонига мувофиқ 2018 йил 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 (икки минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби ҳамда тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетишларига рухсатнома бериши бекор қилинганлигини тушунтириб ўтди.
Шундан сўнг пост ходими Ш.Шерматов сўзга чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 814-сонли қарори асосида Самарқанд халқаро аэропортида ҳам 2018 йил 1 январдан йўловчилар ҳаракатланиши учун “яшил” ва “қизил” йўлаклар жорий этилганлиги ва унинг афзалликлари тўғрисида гапириб берди.
Бироқ фуқаролар учун яратилган ушбу имкониятлардан ўз манфаати йўлида фойдаланаётган уддабуронлар ҳам учраб турибди. “Самарқанд аэропорт” чегара божхона постида жорий йилнинг 9 ойи давомида 198 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилганлиги ҳам фикримизни тасдиқлайди. Кейинги пайтларда айрим фуқаролар томонидан белгиланган нормадан ортиқча бўлган тилла буюмларини яширинча олиб келиш ҳолатлари ҳам тез-тез учрамоқда. Йиғилишда бу ҳақда атрофлича тўхтатилиб ўтилди.
Учрашувда сўз олган маҳалла раиси З.Рахматуллаев божхоначилар томонидан таъкидлаб ўтилган меъёрий ҳужжатлар, божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормалари, тақиқланган товарлар тўғрисида маҳалла аҳолисига тушунчалар берилганидан мамнунлигини билдирди.
Келгусида маҳалла аҳолиси томонидан божхона соҳасига оид саволлар бўлса божхона органларининг 11-08 “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.
Бу каби профилактик тадбирларни “Жартепа” чегара божхона пости ходимлари Тайлоқ туманининг “Меҳржон” маҳалласида ҳамда Ургут туманининг “Муборак” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида ҳам ўтказишди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
6.10.2018