Вилоятнинг Янгиқўрғон туманидаги чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро У.Х бошқарувидаги “Газ-52” русумли юк автомашинаси тезкор кузатувга олинди.
Ушбу юк машинасидаги юклар “Нанай-Наманган” йўналишида, йўл четида тўхтаб турган фуқаро Ғ.Т. бошқарувидаги “HYUNDAI PORTER” русумли автомашинасига қайта юкланаётган вақтда тўхтатиб қолинди.
Шундан сўнг ушбу автомашиналар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Газ-52” русумли юк автомашинасидан “HYUNDAI PORTER” русумли автомашинага ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам қўшни давлатдан мамлакатимизга ноқонуний равишда олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 303 миллион сўмлик 202 минг дона “Esse” ва “Cricet” номли ёндиргичлар ортилаётганлиги маълум бўлди.
Суриштирув натижасида ушбу товарлар фуқаро Х. А.га тегишли эканлиги ҳамда бу товарларни фуқаро М.Э.га етказиб бериш режалаштирилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
5.10.2018