Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар кир ювиш кукуни қутисига яширилган порохни фош этишди
1693
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари «Нукус» темир йўл вокзали атрофида ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарларнинг қилмишини фош этишди.
Божхоначилар кир ювиш кукуни қутисига яширилган порохни фош этишди

Фуқаролар А.Н ва О.С 5 та «Миф 3в1» ёзувли картон қутига жойланган 2,5 килограммга тенг бўлган порох ва 3072 дона «ЦБО-Н» номли капсюлни қўшни давлатдан сотиб олиб, республика ҳудудига яширинча олиб ўтган ва уларни 1,5 млн сўм миқдоридаги маблағ эвазига шартли харидорга сотаётган пайтда тўхтатиб қолинган.

Ушбу қонунбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми ва 248-моддасининг 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва суд ҳукми билан фуқаро О.Сга 6 йил, А.Нга нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

8.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг