Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркорларга таянч бўлмоқда
2254
Андижон шаҳрида жойлашган “Олтин мато текстил” МЧЖда вилоят божхона бошқармаси томонидан Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва самарадорликни оширишга қаратилган навбатдаги очиқ мулоқот тарзидаги семинар йиғилиш бўлиб ўтди.
Божхоначилар тадбиркорларга таянч бўлмоқда

Ташкил этилган очиқ мулоқотда божхона ходимлари, вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлар, брокерлик фирмалари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, шунингдек хорижий инвесторлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Очиқ мулоқотда  Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов сўз олиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июль кунги “2018-2019 йилларда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3874-сонли қарори ижроси бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш йўналишида 2018-2019 йилларда ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан умумий қиймати 803 млн.доллари миқдорида инвестициялар киритиш бўйича 44 та лойиҳаларда 631 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича ишлар амалга оширилаётганлигини, хусусан, жами   38 та (шундан   2 та истиқболли) лойиҳаларга 565,2 млн. АҚШ доллари, шундан  537 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланганлигини айтиб ўтди. Ушбу лойиҳларнинг ҳар бири бўйича “йўл ҳарита”лари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги ҳамда ижрога қаратилганлигига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича Муҳтарам Президентимиз томонидан шунча имкониятлар яратиб берилаётганлиги, Бир қатор муҳим қарорлар имзоланганлиги 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495 сонли Фармон билан ер участкаларини ажратиш, айниқса хорижий инвестицияларни жалб қилишда имтиёзлар, бунда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 30 фоиздан 15 фоизгача камайганлиги, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонанинг иштирокчиси сифатида хорижий юридик шахс қатнашиши шартлиги тўғрисидаги талабни бекор қилиниши, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар устав фондининг энг кам миқдорини 600 миллион сўмдан 400 миллион сўмгача ҳамда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи миқдорини уч бараварга камайганлиги ва қолаверса хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга божхона тўловларидан бериладиган имтиёзлар тўғрисида бир қатор қулайликлар ҳамда имтиёзлар яратилганлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқот давомида тадбиркорларга божхона соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар, ўйлантираётган муаммолар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкинлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Семинар давомида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган божхонага доир саволларга жавоблар олишди хамда фаолиятлари давомида учраётган муаммолари юзасидан ўз таклифларини айтиб ўтдилар. Келиб тушган таклифлар божхона ходимлари томонидан ёзиб олиниб, тез фурсатларда ижобий хал этилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши маълум қилинди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

3.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг