Шу боис, бугунги кунда коррупциянинг олдини олиш учун мунтазам равишда ислоҳотлар олиб борилмоқда ва давлат бошқарувини такомиллаштириш дастури ҳаётга татбиқ этиляпти.
Жиззах вилоят божхона бошқармасида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Коррупция – тараққиётга таҳдид” мавзусида ташкил этилган тадбирда вилоят божхона бошқармасининг биринчи ўринбосари Ё.Бозаров, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими А.Карабеков, бошқарма ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққанлар, коррупция жамиятда носоғлом муҳитни, салбий иллатларни юзага келтиришини ҳамда ижтимоий адолатга раҳна солиб, фуқароларда давлат органларига нисбатан ишончсизлик туйғусини шакллантиришини таъкидлаб ўтдилар. Бунда эса албатта ҳар бир ота-она фарзандини турли ножўя хатти-ҳаракатлардан тийиб туриши, оила аъзолари ва фарзандларининг келажагига таъсир кўрсатадиган жиноий йўлларга кириб қолишининг олдини олиши ва таъмагирлик, порахўрлик, хизмат мансаб ваколатидан четга чиқмаслиги борасида ҳар доим керакли панду-насиҳатлар бериб бориши лозимлиги айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, йиғилганлар эътиборига Давлат божхона қўмитаси томонидан тайёрланган “Коррупция – ҳалокатга йўл” номли қисқа метражли видеофильм йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Намойиш этилган фильм муҳокамаси давомида сўз олган вилоят божхона бошқармасининг биринчи ўринбосари Ё.Бозаров фильмда келтирилган ҳолатлар турли салбий иллатларни олдини олишда ижобий самара беришини, ҳозирги кунда божхона ходимлари учун яратилган шарт-шароитларни қадрига етиб, унга жавобан хар бир ходим ўзига юклатилган вазифаларга виждонан ёндашган ҳолда, билимли, ҳалол ва пок бўлишлари лозимлигини, ота-оналар эса фарзандларини хизматдаги ҳатти-харакатлари тўғрисида доимий тарзда хабардор бўлиб туриши ҳамда улар томонидан ножўя ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишлари лозимлигини айтиб ўтди.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки, коррупцияга қарши курашишда нафақат давлат органлари, балки барча фуқароларимизни бирлаштирган ҳолдагина самарали натижаларга эришиш мумкин. Қолаверса, бу борада олиб борилган муваффаққиятли саъй-ҳаракатлар жамиятимизнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида муҳим рол ўйнайди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
3.10.2018