Тадбир давомида, Янгиер-Тошкент йўналиши бўйлаб кетаётган фуқаро С.У бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тезкор кузатувга олиниб, Сирдарё тумани “Янгиобод” ИИБ ЙПХ блок постида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Автомашина салони ҳамда юкхонаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, унга хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган 183 дона парфюмерия воситаси ва 101 дона аёллар хинаси ортилганлиги аниқланди. Ноқонуний олиб кетилаётган товарларнинг умумий қиймати 4,2 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Олиб борилган текширув натижасида ҳайдовчи С.У ушбу товарларни Янгиер шаҳридан маълум ҳақ эвазига Тошкент шаҳрига олиб бориб бериши кераклигини ва товарларнинг эгасини танимаслигини баён қилган.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
3.10.2018