Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича учрашувлар ташкил этилди
2535
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, бу борада корхоналар фаолиятида учраётган муаммоларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида кенг кўламдаги ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми сифатида Президентимизнинг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммолар ечимида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан бевосита ҳудудларга чиқиб ўрганишлар натижасида, тадбиркорларнинг бир қатор мурожаатлари, шунингдек,   божхона соҳасига оид мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди. Хусусан:

- “Xatirchi New Agro Iines” МЧЖ иш юритувчиси М.Мустафоев томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби юзасидан қилган мурожаатига батафсил жавоб берилиб, бу турдаги маҳсулотларни экспорт қилинишини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари батафсил тушунтирилди.

- “JhongTian” ЧЭК томонидан “Навоий” ЭИЗ ҳудудида МДФ ва ДСП ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётганлиги айтилиб, мазкур лойиҳа доирасида четдан келтириладиган асбоб-ускуналар ва қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан имтиёз олиш бўйича маълумот сўралди. Корхона вакилига мазкур товарлар импортида божхона тўловларидан имтиёз қўлланилиши учун Ўзбекистон Республикаси ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентли қошидаги лойиҳалар ва импорт контрактлар комплекс экспертиза қилиш маркази давлат унитар корхонасининг ижобий хулосаси талаб этилиши ҳақида тушунтириш берилди.

- “Абдуқодир орзуси” МЧЖ таъсисчиси С.Ғаффоров томонидан четдан келтирилган маҳсулотларни реэкспорт қилиш тартиби ҳақида сўралди. С.Ғаффоровга божхона кодексининг тегишли моддалари билан товарларни “реэкспорт” божхона режимига жойлаштириш тартиби ва шартлари, бунда божхона органларига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувлар сўнгида иштирокчилар томонидан ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб берилди.

 

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

6.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг