2018 йил 17 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан БМТнинг Гиёҳванд моддалари ноқонуний айланмаси ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси билан ҳамкорликда Жаҳон божхона ташкилотининг Контейнер ташувлари устидан назорат бўйича глобал дастури доирасида минтақавий тренинг ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтишни тартибга солиш мақсадида “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 828-сон қарори қабул қилинди.
Бугунги кунда мамлакатимизда инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг бир қатор чегара постларида валюта қимматликларини ноқонуний олиб ўтилишига оид қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотрафик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда.
2018 йил 15 октябрь куни Давлат божхона қўмитасида жорий йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Видеселектор шаклида ташкил қилинган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри божхона бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Олий ҳарбий божхона институти ва Миллий кинология маркази шахсий таркиби иштирок этди.
Давлатимиз томонидан ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишга доир қабул қилинган норматив хужжатлар ижроси бўйича бугунги кунда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Божхона органлари юртимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш билан биргаликда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошириб келинаётган тизимли ислоҳотларда ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Тошкент” халқаро аэропорти орқали товар моддий бойликларини ноқонуний олиб ўтиш ҳолатларини олдини олиш ҳамда аниқлаш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
“Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир яна бир божхона қоидабузарлиги фош этилди.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Шовот” чегара божхона пости ходимлари қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кирилиши билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарликни фош этишди.
Нукус шаҳрининг Турон футбол стадионида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар ўртасида спортнинг “Енгил атлетика” тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти биринчилиги бўлиб ўтди.
Халқимиз муаммоларини ўрганиш ва уларнинг оғирини енгил қилиб, юртдошларимиз кўнглига йўл топиш мақсадида ташкил этиб келинаётган очиқ мулоқотлардан яна бири Бухоро ёшлар марказида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон замини қадимдан Буюк ипак йўли чорраҳасидаги улкан салоҳиятга, табиий, тарихий ва маданий бойликларга, гўзал анъана ва урф-одатларга эга ҳудуд сифатида бутун дунё эътибори ва эътирофига сазовор бўлган. Бугунги кунда мамлакатимиз нафақат сиёсий, иқтисодий-ижтимоий, маданий соҳаларда, балки туризмда ҳам янги ривожланиш босқичига қадам қўйди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Хоразм вилояти кенгаши томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбий қисмларда хизмат олиб бораётган ёшлар ўртасида миллий спорт ўйинлари – арқон тортиш ва тош кўтариш бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди.