Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият кушандаси
1901
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир.
Коррупция – жамият кушандаси

Шу сабабли Коррупция ва порахўрликка қарши курашиш, олдини олиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлиб жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан Сариосиё туманидаги “Бирлик” маҳалла фуқаролари иштирокида  “Коррупция –жамият кушандаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида маҳалла раиси бошчилигида маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, тадбиркорлар иштирок этиб, божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базаси ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Жумладан, 2016 йил  январда  “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс чора табдиблар режаси” ишлаб чиқилганлиги, ушбу дастур ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни мақсад ва вазифалари йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.

Бундай йиғилишларни ўтказишдан мақсад аввало аҳолининг хуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушундасига қарши курашиш, унинг олдини олишдир.  Йиғилиш иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдириш жараёнида, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида эътироф этиб, унинг олдини олиш ва унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг хамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этиб ўтганликлари, давра сухбатидан кўзланган мақсадга эришилганини яққол намунасидир.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

16.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг