Жумладан, “Сеул-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган фуқаролар З.Р., Х.К., Г.Қ. ва Ҳ.К.лар божхона қонунбузилиш ҳолатини содир этишди. Уларнинг қўл юки ва багажлари божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, қонунбузарларнинг қўл юки ва багажларида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, божхона назоратидан яширилган турли хилдаги уяли алоқа воситалари, хусусан, З.Р.да 33 дона, Х.К.да 58 дона, Г.Қ.да 98 дона ва Х.К.да 28 донадан қўл телефонлари борлиги аниқланиб, жами 217 дона уяли алоқа воситалари ашёвий далил сифатида олиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича дастлабки текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
12.10.2018