Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Валютани яшириш наф бермади
1897
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг бир қатор чегара постларида валюта қимматликларини ноқонуний олиб ўтилишига оид қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Валютани яшириш наф бермади

Хусусан, “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона ҳудудига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро А. А. холислар  иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, шимининг чўнтагидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган 162 055 россия рублини яширин ҳолда Республикамиздан олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди. 

Яна бир худди шундай ҳолат, фуқаро М.А. холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, сумкасининг ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда божхона ходимларига
маълум қилинмаган 3 350 020 қозоқ тенгеси валюта қимматликларини олиб чиқиб кетаётганида тўхтатилиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

“Ғишткўприк” чегара божхона пости ходими,  юртимиздан пиёда ҳолда қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро М. Н. холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, эгнидаги жигарранг нимчасининг чўнтагидан, оғзаки сўровда айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 300 000 россия рубли нақд хорижий валюта бойликлари борлиги аниқланди.

 “Навоий” чегара божхона пости ходими ушбу пост орқали пиёда ҳолда қўшни давлатга чиқиб кетаётган фуқаро Е. Ж.га  тегишли бўлган қўл юкларини назоратдан ўтказилганда, қора рангли қўл рюгзагига яширилган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 240 000 туркман манатларини қўшни Қозоғистон Республикасига олиб чиқиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

16.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг