Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча “гашиш” олиб ўтиш фош этилди
2175
Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Дўстлик” чегара божхона постида навбатдаги божхона қонунбузилиш ҳолатини ўз вақтида аниқлашди.
Яширинча “гашиш” олиб ўтиш фош этилди

Қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро А.Дга тегишли “Лексус” русумли енгил автомашинаси ўрнатилган тартибда холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, автомашина салон қисмидаги бар-шкатуркани таг қисмига яшириб қўйилган барсеткада 18 дона “Беломорканал” сигарети ва 6,10 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

12.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг