Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 17 октябрда “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сон Қарорни имзолади.
14.11.2018
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3665-сон қарорида божхона органларига ҳар томонлама ривожланган ҳамда юксак маҳоратга эга, маънан етук ватанпарвар ёшларни жалб этишга қаратилган, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини яратиш каби вазифалар белгилаб қўйилган эди.
13.11.2018
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида божхона қонунчилигини либераллаштириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
13.11.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари ушбу мамлакатга расмий ташрифни амалга оширган эди. Таъкидлаш жоизки, мазкур расмий ташриф Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қарор топган ўзаро ишонч ҳамда манфаатдорликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг юксак босқичини – янги стратегик шериклик даврини бошлаб берди.
13.11.2018
Юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш жараёни анча соддалаштирилди. Бу қувонарли ҳол албатта. Лекин масаланинг бошқа бир жиҳати кўпчиликни ўйлантириб келяпти.
13.11.2018
Тадбиркорлик мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигининг мустаҳкам таянчидир. Эътиборлиси, тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар бозорлар тўкинлигини таъминлаш баробарида давлатимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришда ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, экспорт салоҳиятини янада ошириш мақсадида божхона тизимида кенг имкониятлар эшиги очилди.
13.11.2018
Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан мамлакатимизга товар-моддий бойликларни олиб ўтиш чоғида айрим фуқаролар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ўз вақтида бартараф этилмоқда.
12.11.2018
Жиззах вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида жойлашган меҳмонхоналардан бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳванд моддаларнинг ғайриқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятни фош этишди.
12.11.2018
Республикамизда Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилиниб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш ва бизнесни ривожлантириш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорларга енгилликлар яратилиб, уларга қўйилаётган талаблар ҳам соддалаштирилмоқда.
12.11.2018
Муҳтарам Президентимиз томонидан божхона органлари ходимларини ҳам ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши ҳам соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имкониятини яратди.
12.11.2018
Гиёҳвандлик—жиноятчилик билан боғлиқ ҳодисадир. Бугун биз яна бир жиноят изидан борамиз. Барчага аёнки, гиёҳвандлик ва жиноятчилик бир-бири билан узвий боғлиқ тушунчалардир.
9.11.2018
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини божхона ходимлари ва кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида тадбир ташкил этилди.
8.11.2018
Бугунги кунда Фарғона халқаро аэропорти божхона чегараси ўтиш пунктида жисмоний шахсларнинг божхона ҳудудига кириб келиши ва уни тарк этиши учун “яшил” ва “қизил” йўлак тизими тўлақонли хизмат қилиб келмоқда.
8.11.2018
Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларга янада қулайликлар яратиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси “Жиззах” ТИФ божхона постининг “Жиззах ЭИЗ” божхона пункти жорий йилнинг 7 ноябридан “Жиззах” ЭИЗ дирекцияси маъмурий биносида ўз фаолиятини амалга оширишни бошлади.
8.11.2018
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябридаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли қарори мазмун-моҳияти кенг оммага етказиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқилиб, сайёр учрашувлар ташкил этилиб келинмоқда ҳамда экспортёрларга тушунтириш ишлари жадал олиб борилмоқда.
8.11.2018
Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантириш, обод ва фаровон турмушимизни янада яхшилашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни катта ҳисобланади. Шу боис тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган масалаларни зудлик билан ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга.
8.11.2018
Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида бир қатор имконият ва қулайликлар яратилмоқда.
8.11.2018
Фуқаролар томонидан ўз эҳтиёжлари учун 65 граммгача заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз юртимизга олиб кирилишига рухсат этилганлигига қарамай ушбу маҳсулотларни мамлакатимизга ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишлар афсуски ҳамон учрамоқда.
8.11.2018
Гиёҳвандликка “аср вабоси”, “умр заволи” деб бежизга таъриф берилмайди. Чунки бу иллат домига тушган инсон кейинги умри, ҳаётини бой бериши ҳамда оғир жиноятга қўл уриши мумкин. Шу сабаб дунёнинг кўплаб давлатлари қаторида мамлакатимизда ҳам гиёҳвандлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.
8.11.2018
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси дурадгор, электромонтёр ва чилангар-сантехник лавозимларига ишга таклиф этади.
8.11.2018