Хорижий давлат фуқаролари Д.З ва Д.М исмли шахсларга тегишли чемодан-кейс ичи кўздан кечирилганда, унинг таг қисмига махсус жойлаштирилган ҳолдаги 1 дона қора полиэтилен ўрамда бўлган, жами оғирлиги 1 кг 170 граммни ташкил этувчи “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Текширув вақтида Д.З нинг ёнидан ҳам 73 дона кичик ва 5 та катта полиэтилен ўрамдаги, жами оғирлиги 720 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотганлиги сабабли иккала фуқаро ҳам Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалига олиб борилиб, ички тана аъзолари шифокор кўригидан ўтказилди.
Кўрик хулосасига кўра Д.З нинг ички аъзоларидан яна қўшимча 27 дона полиэтилен ўрамларда, жами оғирлиги 157 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси борлиги маълум бўлди.
Натижада, ўрамлари билан бирга жами 2 кг 47 грамм, соф оғирлиги эса 1639.63 грамм бўлган “героин” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
12.11.2018