Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яна Ургутда бозори чопмаган “марихуана”
1270
Гиёҳвандлик—жиноятчилик билан боғлиқ ҳодисадир. Бугун биз яна бир жиноят изидан борамиз. Барчага аёнки, гиёҳвандлик ва жиноятчилик бир-бири билан узвий боғлиқ тушунчалардир.

Гиёҳвандлик воситаларини қўлга киритиш-жиноят, тарқатиш-жиноят, сотиш-жиноят, ҳаттоки, наркотик моддаларни қабул қилиш таъсири остида ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш-жиноят.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-275-моддаларини ўз ичига олган ХIХ боби "Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар” деб номланиб, бу жиноятлар учун қатъий жазо чоралари белгиланган.

Ана шундай жазога бир-бирларини ака-ука А.Ж. ва Х.Ж.лар тортишди, қилмиш-қидирмиш....

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора масъул ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандликка қарши курашни кучайтириш мақсадида Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида ака-ука А.Ж. ва Х.Ж. лар томонидан гиёҳвандлик воситаларининг олди-сотдиси олди олинди.

Ўтказилган тадбир давомида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари      ака-ука А. Ж. ва Х.Ж. лар харидорга қора целлофан пакетга ўралган “марихуанна” гиёхвандлик воситасини ўзига тегишли “FURI” номли электрон тарозисида ўлчаётиб, тахминан 200,0 грамм эканлигини кўрсатаёган ва жами 4 000 000 сўмга сотишга келишган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилган.

Шундан сўнг фуқаро А. Ж. ва Х.Ж. лар берган кўрсатмаларга аниқлик киритиш мақсадида, уларниг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, тахминан 75,78 грамм қуруқ ҳолдаги яшил рангли, ўзига хос ҳидли “марихуанна” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш ва тахминан           3,02 грамм атрофидаги ўзига хос ҳидли “марихуанна” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш уруғлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг эксперт маълумотномасига кўра, фуқародан далилий ашё сифатидан олинган модданинг соф оғирлиги         273,68 граммни ташкил этиб, ушбу модда қуритилган ҳолдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ва 3,02 грамм “марихуанна” гиёҳвандлик воситасининг уруғлари эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

9.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг