Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар экспортёр корхоналар вакиллари билан давра суҳбати ўтказишди
2296
Республикамизда Муҳтарам Президентимиз томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар натижасида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилиниб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш ва бизнесни ривожлантириш, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорларга енгилликлар яратилиб, уларга қўйилаётган талаблар ҳам соддалаштирилмоқда.
Божхоначилар экспортёр корхоналар вакиллари билан давра суҳбати ўтказишди

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан экспортёрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун яратилаётган имконият ва қулайликларни тушунтириш мақсадида “Нукус” ТИФ божхона постида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3978-сонли Қарорига асосан:

- юридик шахслар — мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар;

- юридик шахслар — мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритиладилар;

- тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда якка тартибдаги тадбиркорларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади;

- экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилувчи жавобгардир;

- тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуриш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 октябрдаги “Тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3970-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги “2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2731-сон қарорининг 4-бандига ўзгартириш киритилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида жойлашган тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақатгина ушбу туманларда фойдаланиладиган махсус техника, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, металл конструкциялар учун 2020 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳозирги кунда божхона қонунчилигини таъминлаш, коррупцияни олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг  қонун билан белгилаб берилган ҳуқуқларини поймол бўлишини олдини олиш, божхона қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан таклифлар олиш мақсадида божхона органларида ишонч телефонлари ташкил қилинганлиги тўғрисида айтиб ўтилди. Божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари маълум бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси божхона  бошқармасининг
«Ишонч телефони» орқали хабардор қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Йиғилиш якунида бу йўналишдаги ишлар давом эттирилишини, тадбиркорларга яратилаётган қулайликлардан фойдаланишда, шунингдек, божхона бошқармаси ҳар бир мурожаатни қонуний ҳал қилишда амалий ёрдам беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

 

 

 

12.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг