Яқинда “Дўстлик” чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган 2 нафар фуқаролар Ж.З ва К.И.лар божхона ходимларига ўз эҳтиёжлари учун 4 дона ёстиқ олиб ўтишаётганликларини маълум қилишади.
Бир қарашда ёстиқлар олиб ўтилса бунинг қандай зиёни бор дейиш мумкин. Аммо ушбу 4 дона ёстиқлар рентген аппарати ёрдамида божхона кўригидан ўтказилганда қонунбузарларнинг найранги фош этилди.
Аммо қарангки, ушбу ёстиқлар ичига умумий қиймати 5 миллион сўмлик “Ariel” номли кир ювиш кукуни, “Golden Rose” номли чинни идишлар ва яна кўплаб уй рўзғор буюмлари яширилган экан.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда ушбу пост орқали ҳаракатланаётган О.Н., Ж.С. ва К.Ш. исмли шахслар хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 22 575 000 сўмлик аёллар ва болалар курткалари, красовка, жемфер каби кўплаб кийим бошларни юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга уринган вақтда божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
12.11.2018