Мазкур имконият ва қулайликларни тадбиркорларга ўз вақтида етказиш, тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга ошириш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари М.Салиев бошчилигидаги бир гуруҳ божхона масъуллари Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган “Big Agro Legumes” МЧЖда учрашув ўтказишлди ва учрашувда корхона вакилларига божхона соҳасида яратилган қатор қулайликлар ва имкониятлар тўғрисида тушунтиришлар беришди.
Учрашув давомида 2018 йил белгиланган экспорт прогнозларини бажариш учун корхонадаги мавжуд аччиқ қалампир заҳиралари тўғрисида гаплашилди ҳамда товарларни кечаю-кундуз дам олиш кунларисиз экспорт қилишда божхона органлари тайёр эканликлари тўғрисида айтилди. Мазкур корхона томонидан жорий йилнинг сентябр-октябрь ойларида 200 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.
Келгусида эса корхона томонидан қарийб 33 млн. АҚШ доллари қийматидаги аччиқ қалампир экспортга жўнатилиши режалаштирилган.
Қашқадарё вилоят
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
8.11.2018