Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қаршида сайёр қабул ўтказди
2061
Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантириш, обод ва фаровон турмушимизни янада яхшилашда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни катта ҳисобланади. Шу боис тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган масалаларни зудлик билан ҳал этиш муҳим аҳамиятга эга.
Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Қаршида сайёр қабул ўтказди

Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ташкил этилган навбатдаги очиқ мулоқот ҳам айнан шу масалага қаратилди. Унда Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари М.Салиев, Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш ва божхона статистикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Холиқов, вилоятда фаолият олиб бораётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари,  вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишни М.Салиев очиб берди ва маърузаси давомида бугунги кунда барча соҳалар каби божхона соҳасида экспортёрларга,  кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайликлар ҳамда тадбиркорларнинг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва зудлик билан бартараф этиш масалалари ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябридаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан экспортёрларга яратилган қулайликлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг йиғилиш амалий руҳдаги қизғин саволларга бой тарзда давом эттирилди ҳамда иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга батафсил тушунтириш берилди.

Жумладан, вилоятда фаолият юритаётган “Нишон толаси” МЧЖ масъул вакили томонидан пахта толаси экспортини йўлга қўйиш бўйича савол берилди. Йўлланган ушбу саволга Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Холиқов томонидан Ҳукуматимиз томонидан тегишли қарорига асосан ҳозирги кунда пахта толасини қайта ишлаб ярим тайёр ҳамда тайёр маҳсулот сифатида экспорт қилишни рағбатлантириш тўғрисида тегишлича тушунтириш бериб ўтди.

Шундан сўнг, ЯТТ сифатидаги тадбиркор Б.Юсупов томонидан мурожааат этилиб, хўжалик томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни экспортга чиқаришда қандай тизимлар йулга қуйилганлиги тўғрисида маълумот сўради.

Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Холиқов томонидан бугунги кунда экспорт қилишга қулай шарт-шароитлар яратилганлиги,  жумладан “Ўзагроэкспорт” АЖ ва “Ўзтрейд” АЖ ташкилотлари томонидан экспорт амалга оширилиши тўғрисида маълум қилинди.

Ўтказилган мазкур йиғилишда иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар ҳам муҳокама этилиб, атрофлича фикр алмашилди.

Қашқадарё вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг