Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасида халқаро экспертлар иштирок этмоқда
1662
Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида божхона қонунчилигини либераллаштириш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва шаффофлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳаси муҳокамасида  халқаро экспертлар иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5414-сонли Фармонида ҳам Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган эди.

Ҳозирда Давлат божхона қўмитаси томонидан Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлида Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, лойиҳада асосий эътибор унинг барча учун тушунарли ва турлича талқин қилиш имкониятини истисно этишга, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан божхона қонунчилигига риоя этилишининг рағбатлантириш механизмини яратишга, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари нормалари, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ тамойилларини, халқаро ташкилотларнинг тавсиялари ва стандартларини имплементация қилишга қаратилган.

Шунингдек, божхона маъмуриятчилиги соҳасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини кенг тадбиқ этиш мақсадида кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида халқаро экспертлар ҳам фаол иштирок этишди.

Жумладан, бугунги ўтказилган муҳокамалар жараёнида Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (GIZ) “Марказий осиёда савдони енгиллаштириш” дастури  ҳамда Европа Ҳамжамиятининг “Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашув минтақавий дастур”и Вомка 9 доирасида иштирок этаётган Литва божхона хизмати халқаро экспертлари Римантас Рачкаускас ва Юозас Шарунас Авиженислар божхона кодексининг янги лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи томонидан эса билдирилаётган ҳар бир асосли таклифлар ўрганиб чиқилиб, лойиҳада акс эттирилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

13.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг