Жиззах вилоят божхона бошқармасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда юртимизда қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди. Хусусан, Президентимизнинг жорий йил 17 октябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг тадбиркорлар фаолиятидаги ўрни тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармони билан тасдиқланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепциясининг асосий йўналишлари, 2019-йил 1-январдан унга киртилиши лозим бўлган ўзгаришлар, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби юзасидан тадбиркорларга батафсил маълумотлар етказилди.
Тадбиркорлик субъектларига берилаётган имкониятлар, улар фаолиятини такомиллаштириш, яратилаётган қулайликлар ҳамда соҳадаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган очиқ мулоқот сўнгида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан жавоблар олишди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
13.11.2018