Сўзимизнинг исботи сифатида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасига оид муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар ўз самарасини бермоқда.
Яқинда ҳам худди шундай сайёр учрашувлардан бири вилоятда фаолият кўрсатувчи “Deluxe fabric” MЧЖдан бошланди. Унда божхона масъуллари тадбиркорнинг мурожаати асосида корхонага ташриф буюришиб, ишлаб чиқариш салмоғи, экспорт кўрсаткичлари билан яқиндан танишишди. Шундан сўнг, тадбиркорнинг божхона соҳасига оид саволларида атрофлича жавоб қайтаришиб, тизимда тадбиркорларга қаратилаётган эътибор ва божхона қонунчилигидаги янгиликлар билан яқинда таништириб ўтдилар.
Сайёр учрашувнинг навбатдаги манзили Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги
қарорига асосан Бухоро вилоятида ташкил этилаётган “BCT cluster” замонавий пахта-тўқимачилик хорижий корхонаси бўлди. 2019 йилнинг апрел ойида тўлиқ ишга туширилиши кутилаётган мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳиятига эътибор қаратадиган бўлсак, унда 8 минг гектар ерда пахта хом-ашёси ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, пахта хом-ашёсини қайта ишлаш, ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш, текстиль ва тўқимачилик тайёр маҳсулотларини ишлаб чиқариш каби ишлар амалга оширилади. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, пахта хом-ашёсини етиштиришдан тортиб то уни тайёр маҳсулот кўринишида экспорт қилгунгача бўлган амалиётларнинг барчаси мазкур тўқимачилик корхонасининг ўзида бажарилади. Божхоначилар корхона вакиллари билан бевосита мулоқот чоғида уларни корхонага хориждан олиб келтирилиши режалаштиришган техникаларга божхона тўловларидан қандай имтиёзлар берилиши борасида тушунтиришлар бердилар.
Шунингдек, Туркия давлатидан келган мутахассислар божхоначиларимиз билан ҳамсуҳбат бўлиш асносида ўзларининг Ўзбекистонда тадбиркорликни ва ишлаб чиқариш тармоқларни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор борасидаги илиқ фикрлари билан ўртоқлашишди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
13.10.2018